25 Апрел 2022 йил
933
Ургут бозорида ноқонуний равишда «стоянка» ташкил қилиб, ҳайдовчилардан пул ундириб келганлар ушланди
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ургут тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Ургут савдо маркази” ҳудудида ташкил этилган автотураргоҳда 10 нафар фуқаролар савдо қилиш учун келган ҳар бир ҳайдовчидан зўрлик ишлатиб, таъмагирлик йўли билан 5 минг сўмдан пул олиб келаётганлиги аниқланган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида бу ишларни содир қилиб келган 10 нафар фуқароларнинг барчаси қўлга олинди ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.