24 Декабр 2021 йил 877

Ургут тумани ИИБ ходимлари ўртасида “Кураш” мусобақаси ўтказилди

2021 йил 24 декабрь куни Ургут тумани ИИБ соҳавий хизмат ва бўлим ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 17 январдаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 17-сонли бўйруғи ҳамда (Жорий йилнинг 20 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилояти ИИБ ва унинг қуйи тузилмалари томонидан “Касбий тайёргарлик ойлиги” давомида амалга оширилган ишлар “етарли даражада эмас” деб баҳоланиб, мазкур ойлик давомида амалга оширилган ишлар бўйича юритилган ҳисоботларнинг 3-шаклда ўтказилиши белгилаб берилган спортнинг кураш, самбо ва қўл жанги турлари бўйича вилоят ИИБ ва унинг қуйи тузилмалари томонидан биронта ҳам тадбир ўтказилмаганлиги Вазирлик раҳбариятини ҳақли эътирозига сабаб бўлганлиги, мазкур видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини сифатли таъминлаш, шахсий таркибнинг жанговор шайлигини, жисмоний фаоллигини ҳамда ходимларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш, уларда амалий кўникмаларни оширишни янада кучайтириш мақсадида)ги кўрсатма ижроси юзасидан Самарқанд вилояти Ургут тумани ИИБ шахсий таркиби билан спортнинг “Кураш” тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Ғолибларга туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech