Ургут тумани маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Ургут туманидаги Навбоғ маҳалласида бўлди. Мазкур маҳалла “қизил” тоифада бўлиб, Бошқарма бошлиғи ҳудудни жиноятчиликдан ҳоли, “яшил” тоифага ўтказиш борасида қилинадиган амалий ишлар самарадорлигини кўздан кечирди.
Маҳалла еттилиги билан уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳақида ҳам суҳбатлашиб, қонуний ечимини таъминлашда масъулларга топшириқлар берилди.
Бошқарма бошлиғи туманнинг "Дўстлик" маҳалласидаги 14-сон Ҳуқуқ тартибот маскани фаолияти ва ходимлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
Фуқароларнинг осуда турмуши, ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган ҳуқуқ тартибот маскани чинакам қалқон бўлиши кераклиги қайд этилди.