18 Апрел 2024 йил 1097

Ургут тумани ҳудудида жорий йилнинг 3 ойи давомида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлганги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди

Ургут тумани ҳудудида жорий йилнинг 3 ойи давомида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлганги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хондамир Умаров олиб борди.

Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, профилактик ҳисобда турган шахслар мунтазам назоратда бўлиши, тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида ҳар бир маҳаллада жиноятчилик  ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги вазифалар белгилаб олиниб, хизматида юқори натижаларга эришган ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech