Ургут туманида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар манзилли ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 январдаги "2025 йил Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 1-сон Қарорга асосан, туман ИИБ бошлиғи томонидан Ургут туманининг криминоген вазияти оғир бўлган “Мўғол” ва “Қизил” тоифадаги “Зарафшон” маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилди ва бир қатор амалий тадбирлар ташкиллаштирилди.
Маҳаллаларда ишлаб чиқилган йўл хариталар ижроси бўйича “Маҳалла еттилиги”нинг ҳисоботи тингланиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, “Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирларининг 2-босқичи доирасида олиб борилаётган тадбирлар доирасида, Пробация назорати остидаги шахслар учун учрашув ва мехнат ярмаркаси ташкил этилди ва ижтимоий профилактик тадбирлар ўтказилди.