30 Июн 2025 йил
181
Ургут туманида ўтказилган “Ҳаво шари” фестивалида сайёҳлар хавфсизлиги таъминланди
Жорий йилннг 28-29 июнь кунлари Ургут туманида “Ҳаво шари” фестивали ташкил этилди. Унда кўплаб хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар иштирок этди.
Тадбир бўлиб ўтадиган ҳудуд ва унга туташ жойлар Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан муҳофаза қилинди ва жамоат тартиби сақланиб, иштирокчилар хавфсизлиги таъминланди.
Айниқса, вилоят ИИБ Хавфсиз туризимни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан чет мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳларга ўлкамизнинг бой маданий меъроси тушунтирилиб, уларнинг мароқли дам олиши ҳамда хавфсизлигини таъминлаш ишлари намунали даражада ташкил этилди.