19 Июн 2024 йил 1968

Ургут туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Ургут туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Қўзийев Маъруф Мардоновични шахсий таркибга таништирди.

Тайинловга қадар М.Қўзийев Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ургут тумани ИИБ бошлиғи З.Мамадолийев Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати

Text to speech