Ургут туманидаги 30-умумтаълим мактабида жамиятда қизлар тарбияси, соғлом никоҳ ҳамда эрта турмушнинг олдини олиш мавзуларида йиғилиш бўлиб ўтди
Ургут туманидаги 30-умумтаълим мактабида жамиятда қизлар тарбияси, соғлом никоҳ ҳамда эрта турмушнинг олдини олиш мавзуларида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Раҳмонова, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Н.Ёдгорова, Ургут туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар қиз болани ёшлигидан тўғри тарбиялаб, уларнинг қизиқишларига йўналтириб, олий даргоҳларда ўқитиш кераклиги ҳақида гапиришди.
Шунингдек, эрта турмушнинг олдини олиш, қизларни никоҳ ёшига етмасдан туриб унаштириш, турмушга бериш жиноятнинг бир кўриниши бўлиб, бундай ҳаракатларнинг қонун олдидаги жавобгарликлари ҳақида ҳам сўз кетди.