22 Июл 2025 йил 602

Ургут туманининг “Дўстлик” маҳалласини барқарор ва хавфсиз ҳудудга айлантириш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида, жорий йилнинг 22 июль санасидан бошлаб амалий ишлар бошлаб юборилди. 

Мазкур тадбир доирасида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, подполковник Хондамир Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш, фуқароларни ҳуқуқий онги ва фаоллигини оширишга қаратилган амалий ёрдам тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади — “Дўстлик” маҳалласини “қизил тоифа”дан чиқариш, ҳуқуқбузарликлар кўрсаткичини камайтириш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ва фуқаролар учун хавфсиз, соғлом ижтимоий муҳит яратишдан иборат.

Text to speech