1 Сентябр 2025 йил
195
Ургут туманида “Билимлар куни” муносабати билан хизмат олди йўриқномаси ўтказилди
2 сентабрь – Билимлар куни муносабати билан тумандаги барча мактабларда жамоат тартибини сақлаш ва ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ургут туман ИИБда хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
Тадбирда хизматга жалб этилган ходимлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, таълим муассасалари атрофида осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фарзандларимиз учун хавфсиз муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг барча шахсий таркиб бириктирилган таълим муассасаларига етиб бориб,хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифаларни бажаришга киришди.