31 Март 2022 йил
560
Ургутда ҳам ноқонуний равишда ҳайдовчилардан улуш олиб келган зўравонлар фаолиятига чек қўйилди
Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими хамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлигида Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, “Ургут савдо маркази” ҳудудига кирувчи асосий йўлни, зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ушбу бозорга келган ҳайдовчилардан пул беришларини талаб қилиб келаётган 10 нафар шахслар қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати