Ургутда героин гиёҳвандлик моддасининг савдосига чек қўйилди
Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегарадош ҳудудлардаги тезкор бўлинмалари ходимлари томонидан Ургут тумани Торинжак МФЙда яшовчи, 1963 йилда туғилган, Г.М. кўп миқдорда “Героин” гиёҳвандлик моддасини сотиш ва яшаш манзилида сақлаб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинган.
Ушбу шахснинг жиноий фаолиятини фош этиш мақсадида 2022 йил 18 январь куни Ургут туманининг “Алгар” МФЙ тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро Г.М., Ж. исмли шахсга икки дона қоғоз бўлагига қадоқланган героин гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланиб, унинг Дамас русмли автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашина салон қисмида 2 дона гугурт қутиларига солинган, 7 дона қоғоз бўлагига ва 1 дона селофан пакет бўлагига қадоқланган соф вазни 0.96 грамм миқдоридаги героин гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати