Ургутда кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Самарқанд вилояти
ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг топшириғига асосан Ургут тумани ҳудудида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Ҳар куни эрталаб
ва тунги вақтларда тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида
кенгайтирилган хизмат олди йўриқномалари ўтказилмоқда.
Ҳудудларда жиноят
ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тунги вақтларда жамоат жойи ва турли
кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, профилактик тушунтириш
ишларини олиб бориш борасида гуруҳлар ташкил қилиниб зарурий чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда.
Йўлларда инсон
ўлими билан боғлиқ ҳодисаларни олдини олиш, қўпол қоидабузарликларни аниқлаш
мақсадида автопатруль-рейд гуруҳлари ташкил қилиниб, рейд тадбирлари
ўтказилмоқда.
Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан аёллар муаммоларни аниқлаш,
тазйиқ ва зўравонликка қарши кураш мақсадида комплекс профилактик тадбирлар олиб
борилмоқда.
Бу каби тадбирлардан асосий мақсад ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда
намунавий хизмат ўташни ташкил қилиш, маҳалларда шахсий хонадонлар ва жамоат
жойларида видеокузатув қамрови оширилиши, шаҳар йўлларида хавфсиз ҳаракатланиш,
пиёдалар, айниқса болалар, ёшлар ва аёллар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни
амалга ошириш ҳисобланади.