29 Сентябр 2025 йил
304
“1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасида “1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан соҳа фахрийлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Ҳарбий оркестр садолари билан кутиб олинган ички ишлар органлари фахрийлари бугунги кунда тизимда яратилган шароитлар ҳамда техник ва жанговар воситалар билан танишдилар. Ўз хизмат даврларидаги хотираларини ёш ходимларга гапириб, ҳозирги қулай шароитларни эътироф этишди.
Тантанали тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов соҳа фахрийларини байрам билан табриклаб, уларнинг бир гуруҳига Ички ишлар вазирининг ҳамда Бошқарма бошлиғининг эсдалик совғаларини топширди.