Ўқув семинари ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ Пробация хизмати ходимларини Пробация
ҳисобидаги “Мажбурий жамоат ишлари” ва “Ҳақ тўланадиган мажбурий жамоат ишлари”
жазосига ҳукм қилинган шахсларни ишга жойлаштириш тартиби ҳамда ҳудудий
камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари билан ҳамкорлик механизми
мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Ҳафтанинг ҳар шанба куни пробация хизмати ходимларининг билим ва
кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этиб келинаётган мазкур ўқув семинарида бошқарма
шахсий таркиби ҳамда унинг шаҳар-туман бўлимларида хизмат олиб бораётган
ходимлар иштирок этди.
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 8700 нафар назоратдаги шахслар
ҳисобда туради. Мазкур шахсларни ишга жойлаштириш, уларнинг бандлигини
таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўқув семинари савол-жавоб ва амалий машғулотлар асосида олиб борилди.
Мавзу юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.