29 Июл 2025 йил 2502

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғилланган шахс қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида, Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1985 йилда туғилган шахс Самарқанд шаҳридаги савдо дўконларининг бирида 1 АҚШ долларини 12600 сўмдан ҳисоблаб, 2700 АҚШ долларини жами 34 020 000 сўмга ва 1 Россия рублини 160 сўмдан ҳисоблаб, 50 000 Россия рублини жами 8 000 000 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech