Ватанпарвар ва билимли ходимлар – тизим равнақини оширади
Бугун ички ишлар органларида хизмат қилаётган кадрлар ўзларига фидоийликни, мардлик ва жасурликни, интеллектуал салоҳияти юқори бўлишини шиор қилиб олишган. Шу мақсадда тизимда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати кадрлар билан таъминлаш бўлими катта инспектори, майор Ҳабиб Раббимов ички ишлар органларида қатор йиллардан буён хизмат олиб боради.
Тизим ривожи учун кадрлар салоҳиятини аниқлашда, уларнинг қобилияти ва лаёқатини баҳолашда ҳар бир детал эътибордан четда қолмаслиги лозим.
Майор Ҳабиб Раббимов мазкур ишлар кўламини кенгайтириш жараёнларида ҳар бир ходим билан яккама-якка, индивидуал ёндашади. Билимли, зукко ходимлар билан ишлашда кадрлар билан таъминлаш хизмати инспекторининг ўзидан ҳам етарлича салоҳият талаб этилади. Шу мақсадда Ҳабиб Раббимов тинимсиз изланади, ўз устида мудом ишлайди.
Тизим ходимларига аввало ўзи намуна бўлиши лозим эканлигини амалда кўрсатиш учун доимо ҳаракатда ва бу борада тинмай меҳнат қилади.
Айни дамда ҳам майор Ҳабиб Раббимов бошқарманинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматида ғайрат ва шижоат билан хизмат қилмоқда.