Вилоят Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Раҳбарларнинг фуқаролар билан юзма-юз қабуллари аҳоли кундалик турмуши, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муаммо ҳамда камчиликларига барҳам беришорқали тараққиётни жадаллаштиришга хизмат қилмоқда.
Одамлар билан мулоқот қилиш халқ ичига кириб бориш, унинг ташвиш ва муаммоларини чуқур ўрганган ҳолда тегишлиидора ва ташкилотлар билан бамаслаҳат ҳал этишнинг натижадор воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаш ўринлидир.
Вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматовнинг бу галги фуқаролар қабулида ҳам турли масалалар эшитилди. Одамларни қийнаётган ташвиш ва муаммоларга ечим топиш чоралари изланди.
Алимент қарздорлигини ундириш, йўлларни асфальтлаштириш, низоли ҳолатни ҳал этиш, фирибгарлик, тергов фаолияти, бандлик, пул олди-бердиси каби мурожаатлар эшитилиб, уларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечими муддат талаб қиладиган масалалар ижроси назоратга олинди.