Раҳбарларнинг фуқаролар билан юзма-юз қабуллари аҳоли кундалик турмуши, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муаммо ҳамда камчиликларига барҳам бериш орқали тараққиётни жадаллаштиришга хизмат қилмоқда. Одамлар билан мулоқот қилиш халқ ичига кириб бориш, унинг ташвиш ва муаммоларини чуқур ўрганган ҳолда тегишли идора ва ташкилотлар билан бамаслаҳат ҳал этишнинг натижадор воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаш ўринлидир.
Вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматовнинг бу галги фуқаролар қабулида ҳам турли масалалар эшитилди. Одамларни қийнаётган ташвиш ва муаммоларга ечим топиш чоралари изланди. Алимент қарздорлигини ундириш, йўлларни асфальтлаштириш, низоли ҳолатни ҳал этиш, фирибгарлик, тергов фаолияти, бандлик, пул олди-бердиси каби мурожаатлар эшитилиб, уларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Дилшод Мажидов автомашина олди-сотдиси, Дилрабо Худойбердиева фарзандини ички ишлар органларига киритиш, Хуррам Туйғунов куёвидан алимент қарздорлигини ундириш масаласида мурожаат қилди. Ечими муддат талаб қиладиган масалалар ижроси назоратга олинди.
Ўтказилаётган фуқаролар қабуллари давомида одамларни кундалик ҳаётида қийнаб келаётган аксарият муаммолар ижобий ечимини топаяпти. Бу эзгу ишлар эса аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашга, бугунги кундан рози бўлиб яшашларига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: