8 Июн 2025 йил
522
Вилоят Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларга жойида ечим топиш ҳамда ички ишлар органларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Раҳмат Маматовнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Юзма-юз мулоқот жараёнида фуқаролар томонидан жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, иш билан таъминлаш, оилавий низолар, алимент ундириш ва фирибгарликка доир бир қатор масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат тингланиб, тегишли бўлинма вакиллари билан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бошқарма бошлиғи қабул давомида қатор муаммолар юзасидан аниқ топшириқлар бериб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинишини маълум қилди.