16 Август 2025 йил 154

Вилоят Ички ишлар бошқармасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Ички ишлар органларида ҳар ҳафта ўтказиладиган “Маънавият ва маърифат дарслари” ходимларнинг маънавий билим ва тафаккурини янада бойитишда алоҳида аҳамият касб этади. 

Навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” давомида мутахассислар томонидан белгиланган мавзу бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан қонунчиликдаги ўзгаришлар, Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ҳақида сўз юритилиб, ходимлар янгиликлардан хабардор қилинди.

Шундан сўнг янги лавозимга тайинланган ҳамда навбатдаги махсус унвон олган ходимлар шахсий таркибга эълон қилинди. 

Хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашган ҳамда ўз ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ходим ва уларнинг оила аъзоларига Бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди. 

Вазирликнинг тегишли фармойиши билан Ички ишлар органлари тизимида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” муносабати билан, Самарқанд вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган 4 нафар ходимга “яқин қариндошининг операцияси учун”, 4 нафар ходимга “тўй ва дафн маросимлари учун” моддий ёрдам ва 3 нафар ходимга эса фоизсиз қарз пуллари берилди.

Тизимда ўтказилаётган “Маънавият ва маърифат дарслари” ҳар бир ички ишлар органи ходимининг маънавий билимини оширишда алоҳида аҳамиятга эга.

Text to speech