3 Июл 2025 йил 205

Вилоят ички ишлар органлари навбатчилик қисми масъул ходимлари билан ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Мазкур ўқув семинар-машғулотлари вилоят ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш, соҳавий ва ҳудудий ИИО томонидан барча турдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини яхшилаш ҳамда содир этилаётган жиноятларни иссиқ изидан очишни ташкиллаштириш ва ўз вақтида тўлиқ таркибда воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳини етиб боришини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Ўқув машғулотларида Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бўлинмалари тезкор бошқарув маркази, барча таркибий ва ҳудудий ички ишлар органлари шахсий таркиби билан хизмат, жанговар, жисмоний ва аҳлоқий-психологик тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.

Text to speech