17 Декабр 2024 йил 4580

Вилоят ИИБ тасарруфидаги "Сумбула" МТТда кўргазмали тарғибот тадбири ўтказилди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси 
ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 
масъул ходимлари томонидан вилоят ИИБ 
тасарруфидаги "Сумбула" МТТда "Мавсумий 
содир бўлиш мумкин бўлган фавқулодда 
вазиятларнинг олдини олиш ва бундай 
вазиятларда тўғри ҳаракатланиш" мавзусида
кўргазмали тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда мавсумий содир бўлиши мумкин 
бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг 
олдини олиш бўйича батафсил тушунчалар берди.

Тадбир якунида ёнғин-қутқарув техникалари 
ва асбоб-анжомлари намойиш этилди.

Text to speech