14 Октябр 2024 йил 6830

Вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда прокурори Паяриқ туманида бўлишди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов ҳамда вилоят прокурори Муродқосим Эшназаровлар Паяриқ туманининг Мустақиллик маҳалласида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар билан танишиб, ишларни тез ва сифатли бажарилиши бўйича  масъулларга топшириқлар беришди. 

Шунингдек, Президентимизнинг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида, оғир аҳволдаги оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиниб, уларни камбағалликдан чиқариш, ҳохиш ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, доимий бандлигини таъминлаш, даромадини оширишга кўмак кўрсатиш ва ҳар бир оила билан манзилли ишлашда қонунийликни таъминлаш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech