Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Тойлоқ туманида манзилли ишлар амалга оширилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш борасида Самарқандда ҳам манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 7 июлдаги кўрсатмасига асосан, Тойлоқ туманида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати соҳавий хизматлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Унда Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, карантин хизмати ходимлари амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан Тойлоқ туманида бўлишди.