Вилоят ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари билан Президент фармонини ўрганишга бағишланган машғулотлари ташкил этилди
Вилоят ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонини ўрганишга бағишланган машғулотлари ташкил этилди.
Машғулотлар давомида Мудофа вазирлиги мутахассис ходимлари ва вилоят ИИБнинг соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан Президент Фармонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўташ масалаларини янада такомиллаштириш, ходимларнинг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини, Қуролли кучлар тизимида хизмат ўташ, ички хизмат, гарнизон ва қоровуллик хизматларини ташкил этиш, янгидан қўшма қарор асосида қабул қилинган саф низоми бўйича киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳарбий йиғинларни ўташ, ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидаларини белгилаш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни ҳарбий лавозимларга тайинлаш, ҳарбий лавозимлардан озод этиш, ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига (захирасига) бўшатиш ҳамда истеъфога чиқариш борасида иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодексининг талабларига тўлиқ амал қилиш борасида ҳам йўриқномавий тавсиялар айтиб ўтилди.