11 Феврал 2025 йил
4180
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди
Вилоят ҳокими, вилоят прокурори ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида ўтказилган йиғилишда туман (шаҳар) ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” ижроси, штаб аъзоларининг ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажариши, ҳудудларда айрим тоифадаги шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилиши ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Масъул идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, уларнинг ижроси юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Штабнинг ишчи гуруҳи аъзоларига қарор ижроси юзасидан аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлашда профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.