19 Январ 2024 йил 1064

Вилоят сектор раҳбарлари Қўшработ туманида бўлди

Бугун, вилоят ИИБ бошлиғи Р.Маматов, вилоят прокурори М.Эшназаров, Қўшработ туманида хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноячилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳудудда аҳоли фаровонлигини ошириш борасидаги жараёнлар билан яқиндан танишишди.

Вилоят сектор раҳбарлари олис Оқчопсой маҳалласида бўлиб 51-умумий ўрта таълим мактабининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиб, ушбу мактабга қўшимча янги бино барпо этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, Оқчопсой маҳалласида яшовчи ташаббускор, юрагида ўти бор, одамлар дарду ташвиши билан юрадиган фидойилар саъй-ҳаракати билан маҳалла тинч ва обод масканга айланади, одамлар бахтли ҳаёт кечиришади ва мавжуд муаммолар ўз ечимини топади дея таъкидлаб ўтишди.

Text to speech