Вилоятдаги “қизил” тоифадаги маҳалларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича манзилли ишлар амалга оширилмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Булунғур, Жомбой ва Тойлоқ туманларидаги криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар давомида, давлатимиз раҳбарининг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 1-сон Қарорига асосан тасдиқланган йўл харитасининг ижроси юзасидан маҳалла еттилигининг ҳисоботи тинланди.
Шунингдек, содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчиликнинг ҳамкорлигини кучайтириш, хонадонлар ва бошқа ижтимоий объектларни қўриқлаш пултига улаш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати