Вилоятдаги жиноятчилик аҳволи, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми масалалари муҳокама қилинди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан тумандаги жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунчилик масалаларига бағишланган танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Муҳокамада ўғирлик, фирибгарлик, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини профилактикаси борасидаги ишлар қаттиқ танқид остига олинди.
Бундан ташқари, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтказилган йиғилишда бугун ички ишлар тизими ходимлари олдида турган мақсад ва вазифалар ҳақида сўз борди. Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди.