27 Декабр 2023 йил 1207

Вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов ҳамда вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров иштирокида қатор масалалар муҳокама қилинди

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Вилоятимизда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида турли жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилашда ички ишлар ходимларининг олиб бораётган хизмат фаолияти қай даражада?

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов ҳамда вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров иштирокида ўтказилган муҳокама йиғилишида атрофлича сўз юритилди.

Қайд этилдики, вилоятимиз ҳудудида жиноятчилик ва турли ҳуқубузарликларнинг олдини олиш, янги йил байрами тадбирларини кўнгилдагидек ўтказиш, салбий ҳолатларни бартараф этиш, профилактик ташвиқот ишларини кучайтириш лозим. Шунингдек, фуқаролар мурожаатларини ўз муддатида ўрганиб, қонуний ечим топиш борасида ҳам кўрсатмалар берилди. Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш, қизил тоифадаги маҳаллаларни яшил тоифага ўтказиш тўғрисида ҳам вазифалар белгиланди.

Хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳар бир ходимнинг хизмат мажбурияти ҳисобланади. Ишга янгича услубда ёндошиш лозим- дея таъкидлади бошқарма бошлиғи.

Ошкора, кескин танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда жойлардаги криминоген вазиятни яхшилаш зарурлиги, ва бу борадаги вазифалар айтилди. Хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш таъкидланиб, ўз ишига лоқайдсизлик билан қараган соҳа ходимлари қаттиқ огоҳлантирилди.

Text to speech