26 Декабр 2023 йил 1041

Вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

26-декабрь куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Музаффар Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.

Бу галги қабулда ҳам 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.

Text to speech