12 Ноябр 2021 йил
572
“Вилоят ИИБ бошлиғи бизни қабул қилиши керак эди. Лекин блогерни ҳам, бизни ҳам қабулга киритишмаяпти” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан
5 ноябрь куни фуқаролар Ф.А. ва Ў.Ч лар ёзган аризалари юзасидан вилоят ИИБ га келиб, мурожаат қилишган. Ушбу фуқаролар уларнинг аризаларини кўриб чиқишга масъул бўлган раҳбар ва ходимлар томонидан қабул қилиниб, ҳуқуқий тушунча берилиб, жавоб берилган.
Фуқаролар ИИБ дан кетгандан сўнг, маълум муддатдан кейин яна қайтиб келиб, вилоят ИИБ бошлиғи қабулига кирмоқчилигини билдирган. Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан улар билан қабул куни келишиб олинганлигини маълум қиламиз.
Бугунги кунда фуқароларни мурожаат ва муаммоларини ўрганиш юзасидан вилоят ва вилоятининг барча-шаҳар туман ИИБ ҳамда соҳавий хизмат бошлиқларининг шахсий қабуллари доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати