Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга барча бирдек масъул
Президент Шавкат
Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20-феврал куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор
вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда васийлик
ва ҳомийлик масалалари, ота-она қарамоғидан маҳрум болалар билан ишлаш бўйича қатор
топшириқлар берилган эди.
Вилоят ҳокимлигида
ўтказилган навбатдаги муҳокамада ушбу топшириқлар ижроси ҳамда мазкур йўналишларда
вилоятда олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз борди.
Эркинжон Турдимов
раҳбарлигида ўтказилган танқидий, таҳлилий муҳокамада вилоят бўйича 2023-йилда ички
ишлар органларида 619 нафар вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги,
уларнинг 69 нафари қизлар деб қайд этилганлиги маълум қилинди.
Ҳуқуқбузарлик
содир этган вояга етмаганларнинг 80 нафари Самарқанд шаҳри, 113 нафари Ургут,
82 нафари Пастдарғом ва 63 нафари Иштихон туманлари ҳисобига тўғри келинаётганлиги,
масъуллар томонидан юклатилган вазифалар ижроси етарли даражада олиб борилмаётганлиги
танқид қилинди. Ушбу ҳудудлар масъулларининг ҳисоботи тингланди.
Масъуллар томонидан
таҳлиллар ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганларнинг кўп қисмини оилавий ажримлар
ҳамда ота-оналарининг чет элга кетгани боис қаровсиз қолган болалар ташкил этаётганлигини
кўрсатаётганлиги билдирилди.
Ҳудудларда вояга
етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида
иштирок этиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш, жазони ижро
этиш муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларнинг ижтимоий-педагогик реабилитатсия
қилиниши ва мослашувига ёрдам беришга барча бирдек масъул бўлиши зарурлиги таъкидланди
Якунда масъулларга
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси,
вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар
ёки бошқа ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар
ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган топшириқ ва кўрсатмалар
берилди.
Амалга оширилган
ишлар, эришилган натижалар бир ойдан сўнг яна танқидий руҳда таҳлил этилиши белгиланди.