8 Ноябр 2025 йил
532
Спортнинг волейбол тури бўйича "Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи кубоги" мусобақаси ўтказилди
Оқдарё туманида 14-15 ёшли ўсмирлардан таркиб топган ёшлар терма жамоалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Туман ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Самарқанд шаҳри, Иштихон, Пайариқ, Ургут, Тойлоқ, Жомбой, Булунғур ҳамда Оқдарё туманлари ўсмир-ёшларидан иборат 8 та жамоа ўзаро куч синашишди.
Беллашувлар баҳсли жараёнларга бой бўлди ва мусобақа якунида унинг ғолиблари аниқланди.
Мусобақа шартларига кўра Оқдарёлик ёшлар 1-ўринни, Самарқанд шаҳри ёшлари 2-ўринни, Жомбойлик ёшлар эса 3-ўринни эгаллади.
Ғолибларга кубок, фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.