5 Март 2024 йил 89

Волейбол бўйича мусобақа ўтказилди

Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, оммавий спортни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Вилоятимизнинг Оқдарё, Иштихон, Пайариқ ва Қўшработ туманларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўрин Иштихон тумани ИИБ, 2-ўрин Қўшработ ҳамда фахрли 3-ўрин Пайариқ тумани ИИБ ходимларига насиб этди.

Ғолибларга диплом, эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech