Хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳамкорлик
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Самарқандда Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакатнинг чегара олди ҳудудлари ИИБ раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Самарқанд туризм марказида ўтказилган мазкур учрашувда икки мамлакат ҳудудида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, чегара олди ҳудудларида ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни олиб бориш, гиёҳвандлик, терроризм ва экстремизм, одам савдоси каби жиноятларни олдини олиш борасида ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув сўнгида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳамда Сўғд вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Абдулло Навджуванов ўртасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисидаги муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати