Яна бир гиёҳвандлик моддаси муомаласига чек қўйилди
Гиёҳвандлик инсониятни таназзулга етакловчи иллатдир. Яқинда яна бир гиёҳвандлик моддаси муомаласига чек қўйилди.
Дастлаб тадбир аввалида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи шахс “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.
Унга асосан Самарқанд вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қоунунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир Оқдарё тумани Кумушкент МФЙ ҳудудида ўтказилиб, унда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 40 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган автомашина тўхтатиб текширилганда, ҳайдовчининг ёнидан вазни тахминан 60 грамм бўлган, ўткир ҳидли “Гашиш” гиёхвандлик моддаси ва у билан бирга келаётган танишининг ёнидан эса тахминан 5 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари топилган. Гиёҳванд моддалар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.