Яна бир гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди
Олинган тезкор маълумотларга асосан, Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда ҳарбий қисм чегара қўшинлари тезкор бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги тунги клубларнинг бирида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 36 ҳамда 33 ёшли Ургут тумани фуқаролари тадбирга жалб қилинган шахсга 10.000 АҚШ доллари эвазига тахминан оғирлиги 810 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Уларга тегишли бўлган автомашина кўздан кечирилганда 1 дона грамм ўлчовчи электрон тарози борлиги ҳам аниқланди ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат бўйича Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар тегишли тартибда қамоққа олинган.