1,5 гектар ер майдони ўзларига тегишли эканлигига ишонтириб, уни 80 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, Самарқанд туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Ургут туманида яшовчи 1968 йилда туғилган фермер хўжалиги ишчиси 1977 йилда туғилган, фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир фуқарони Ургут тумани Бешкал маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги тассаруфида бўлган 1,5 гектар яйлов ер майдонини ўзларига тегишли эканлигига ишонтириб, ушбу ерни 80 000 АҚШ долларига сотишларини ҳамда ер майдонини туман ҳокимлиги ва Кадастрлар палатаси Ургут туман филиали мансабдор шахсларига 2000 АҚШ доллари бериш йўли билан унинг номига расмийлаштириб беришларини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати