6 Феврал 2022 йил 498

Юк автомашинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида, руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиб кетиши натижасида ағдарилиб кетган

#ЙТҲ

6 февраль куни Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 84-км.да, “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомашинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида, руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиб кетиши натижасида ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида автотранспорт воситаси ва ичидаги юкларига шикаст етган. Ҳайдовчига тиббиёт бирлашмасида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши.

Ҳайдовчиларга яна бир-бор мурожаат қилиб, узоқ йўлга чиқишдан олдин, дам олиш лозимлигини эслатамиз!

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech