4 Ноябр 2025 йил 62

Самарқандда ўтказилаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасидаги тадбирлар давомида хавфсизлик таъминланмоқда

Жорий йилнинг 30 октабридан 13 ноябрига қадар Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Конференция доирасида ўтказилаётган тадбирлар давомида чет элдан ташриф буюрган хорижий меҳмонларнинг юртимизда эркин саёҳат қилиши, шунингдек, улар хавфсизлигини таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Тадбирларга жалб этилган давлат хизматчилари қаторида Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан ҳам сайёҳларнинг маданий дам олиши, мароқли ҳордиқ чиқариши, қолаверса, ҳудудлар тинчлиги ва осойишталиги таъминланиши доимий назоратга олинган.

Ҳар бир ҳудуд тинчлиги, қолаверса ҳар бир меҳмон хавфсизлиги ходимлар эътиборидан четда қолмайди. Дунё аҳамиятига молик тадбирларнинг нечоғли кўтаринкилик билан ўтишини чет мамлакатлардан ташриф буюрган туристларнинг мамнунлигидан ҳам билиб олиш мумкин.

Биламизки, Самарқанд доимо анжуманлар оғушида. Бу муаззам масканда бўлиб ўтадиган халқаро фестиваллар, конференциялар ва бошқа тадбирлар бу азим шаҳарнинг жаҳон саҳнида нечоғли ўрни катта эканлигидан далолатдир.


 


.

Text to speech