16 Март 2024 йил 79

Заковат интеллектуал мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва таълим муассасаларидаги ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилнинг 15-март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейида ҳарбий қисм ва муассасалардаги ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинда Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармаси ва академик лицейи, ДХХ чегара қўшинларидан 7 та жамоа қатнашди.

Якуний натижаларга кўра, фахрли 1-ўринни ИИВ Самарқанд академик лицейи жамоаси, 2-ўринни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоаси ва 3-ўринни ДХХ чегара қўшинлари жамоаси эгаллади.

Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech