12 Феврал 2024 йил 1064

“Ўзбекистон кубоги” мусобақаси якунланди

Самарқандда волейбол бўйича У-14 ўсмир қизлар ўртасидаги “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси якунланди.


Самарқандда республикамизнинг 12 та вилоятларидан 200 нафарга яқин спортчи қизлар волейбол тури бўйича У-14 ўсмир қизлар ўртасидаги “Ўзбекистон кубоги” мусобақасида иштирок этишди.


Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда 3-ўрин Жиззах, 2-ўрин Самарқанд ва турнир ғолиблиги Наманганлик қизларга насиб этди.


Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Text to speech