21 Август 2024 йил 1191

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Самарқандда ўрганишлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр Баходир Мирзараҳимов мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги тантаналари ҳамда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишлари доирасида Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизмати билан яқиндан танишди.

Байрамлар ҳамда халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирлар арафасида чет эллик меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш, шунинг билан бирга ички туризмни ҳам ривожлантириш борасида ходимлар билан тушунтиришлар олиб борилди.

Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Хўжа Дониёр мажмуаси ва бошқа туризм масканларида бўлиб, хавфсиз туризмни таъминлаш тизими ходимларининг меҳмонларга ҳурмат ва эҳтиромни намунали даражада кўрсатиш лозимлиги хусусида кўрсатмалар берди.

Text to speech