Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган самарқандлик 7 нафар шахсларга ID карталари топширилди
Инсон истаган жойида истиқомат қилиши мумкин. Аммо унинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, кўплаб ҳуқуқларан фойдалана олмайди. Бунинг оқибатида улар кўплаб ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб, ҳатто фуқаролик олишдан умидини узиб, ҳаётга бўлган ишончлари сўнганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартда “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Инсонпарварлик тамойилларига йўғрилган мазкур Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 22-банди, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 4, 19, 21-моддаларига мувофиқ Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаролиги бўлмаган 7 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоэв ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов ушбу шахсларга фуқаролик ҳужжатини тантанали равишда топширди. Улар Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг натижасида “Ўзбекистон фуқароси” деган юксак мақомга эришгандан жуда ҳам хурсандлигини, келгусида Ватанига содиқ фуқаро бўлиб, юрт равнақига ўз хиссасини қўшиш ниятида эканлигини билдирдилар.
Бугун уларнинг қувончи чексиз. Зеро, фуқаролик инсонга яшаш, таълим олиш, тиббий ёрдам хизматидан фойдаланиш каби бир қанча ижтимоий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради.