7 Июл 2025 йил 1386

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади

Самарқанд вилояти ИИБда бўш бўлган сержантлик лавозимларини жамлаш мақсадида ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танловини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультети “сержантлик” йўналишига 4 та мутахассислик (Йўл-патрул хизмати, Жамоат тартибини сақлаш фаолияти, Паспорт тизимини таъминлаш хизмати ва Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти) бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови 2025 йилнинг 07 июль кунидан 2025 йилнинг 07 август кунига қадар давом этади.

 Танлов босқичлари:

-ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

-умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

-тиббий кўрикдан ўтказиш;

-интеллектуал билим даражасини баҳолаш;

-якка тартибдаги якуний суҳбат.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

1. “Йўл-патрул фаолияти” йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 175 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун);

2. “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”  йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 170 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 165 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

3. “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти”  йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

4. “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишига: (спорт синовлари бошқа йўналишларга нисбатан кучайтирилган тарзда қабул қилинади)  ўрта, ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

Ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Самарқанд вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади. 

 Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

фуқаролик паспорти; (биометрик, ИД-карта);

ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

бакалавр дипломи асл нусхаси (иловаси билан);

Манзил: Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 89-уй.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (66) 223-59-41


Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech