Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейи битирувчиларининг тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди
Тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда таклиф этилган жамоат ташкилотлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда лицей педагог ходимлари иштирок этди.
Ўқиш давомида барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган, наъмунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган, ўзининг билими, интизоми ҳамда тиришқоқлиги билан устозларининг ўгитларига қатъий амал қилиб келган битирувчилар алоҳида эътироф этилди.
Сўзга чиққанлар битирувчиларни табриклаб, мазкур битирувчи курс ўқувчиларининг ўқиш жараёнида Республика миқёсидаги спорт мусобақалари ҳамда фан олимпиадаларида, турли кўрик-танловлар ҳамда жамоат ишларида ўзларини ҳар томонлама ижобий жиҳатдан қобилиятларини намоён қилиб келганлигини эътироф этди.
Шунингдек, раҳбарият барча битирувчиларни, уларнинг ота-оналарини ва педагог ходимларини вилоят Ички ишлар бошқармаси номидан табриклаб, барча битирувчиларни келажакда танлаган олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, устозлари ва ота-оналарининг олдидаги маъсулиятли вазифаларини уддалашига ишонч билдирди.