20 Июл 2025 йил 873

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 январдаги 1-сонли Қарори ижроси бўйича Каттақўғрон шаҳрида амалга оширилаётган ишлар манзилли ўрганилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Каттақўрғон шаҳрининг “Ғарибмачит” маҳалласи бўлиб, ҳудуддаги криминоген вазият ҳамда маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди. Унда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг салбий оқибатларини олдини олиш, низоли ва ажрим ёқасидаги оилалар билан ишлашда кекса-нуронийларнинг таъсирчанлигини кучайтириш, кириш-чиқиш жойларига кузатув камералари ўрнатиш ҳақида ўз тавсиялари билан ўртоқлашди. 

Бошқарма бошлиғи маҳалладаги қўриқлаш тизими, ҳуқуқ-тартибот маскани, патрул-пост хизматлари фаолияти ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. 

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабаблари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.

Маҳалла еттилиги халқ билан мулоқот чоғида янгича ишлаш механизмларини самарали йўлга қўйиши ҳамда криминоген вазиятни яхшилаши, аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларни ўз вақтида ва қисқа муддатларда бартараф этишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, профилактик ишлар кўламини янада кенгайтириш,  хизмат самарадорлигини ошириш ва ишларни янада жадаллаштириш муҳим аҳамиятга эга эканлигига алоҳида урғу берилди.

Text to speech