Жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиш евазига 1000 AҚШ доллари олган шахс ушланди
Жорий йилнинг 7-май куни, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими билан хамкорликда Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
1992-йилда туғилган, Каттақўрғон шаҳар Aбу Aли ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган Ш.Ф. ариза муаллифининг 2 нафар танишини 1000 AҚШ доллари евазига техникуми директорини моддий манфаатдор етиш орқали бюджетга ўқишга жойлаштириб беришини айтиб, келишилган пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 211-моддаси 1-қисми билан қўшимча айб еълон қилинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.